8 Октябр 2024 йил 907

Шайхонтоҳур туманида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар туманларида комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича сектор раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилмоқда. Яқинда Шайхонтоҳур тумани аҳолиси билан навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Учрашувда туман ҳокими Бобир Абубакиров, ИИО ФМБ бошлиғи полковник Отабек Жамолов, бир қатор ташкилот ва муассасаларнинг вакиллари ҳамда маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари иштирок этди.


Учрашув давомида 20 га яқин фуқароларнинг моддий ёрдам, субсидия асосида уй-жой олиш, саломатлигини тиклаш, турли йўналишлар бўйича ҳужжатлар олиш каби масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди. Айрим масалалар жойида ижобий ҳал этилди. Бир қатор мурожаатлар бўйича қонунга асосан кўриб чиқиш муддатлари белгиланиб, мурожаат этувчиларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.


Бу каби сайёр қабуллар бошқа туманларда ҳам бўлмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech