6 Август 2024 йил 1771

Шайхонтоҳур тумани 3-сектор ҳудудида яшовчи ёшлар билан навбатдаги учрашув

Куни кеча Шайхонтоҳур туманидаги учинчи секторга бириктирилган Сархумдон маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар билан навбатдаги учрашув ташкил этилди. Очиқ мулоқотда сектор раҳбари полковник Oтабек Жамолов ёш авлод вакилларининг муаммо ва мурожаатларини тинглади.


Улар асосан ишга жойлашиш, ўзини ўзи банд қилиш, ўқиш ва сафарбарлик чақирув резерви тўловини тўлаш, тадбиркорликни ривожлантириш учун банк кредитлари билан боғлиқ бўлди. Масалан, учрашув давомида Янгишаҳар маҳалласида яшовчи 18 ёшли Азимов Маҳкам оилавий шароити оғир бўлганлиги сабабли сафарбарлик чақирув резерви тўловини тўлаб беришда амалий ёрдам сўради. Шунингдек, Илғор маҳалласида яшовчи 20 ёшли Шакиров Искандар олий таълим муассасаси ўқув контрактини бир қисмини тўлашда амалий ёрдам сўради.


Мурожаат қилган ёшларнинг масалалари ёшлар етакчилари ва туман Васийлик кенгаши билан ҳамкорликда ижобий ҳал этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech