7 Август 2023 йил 736

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Янги Ўзбекистон Конституцияси – амалда” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети вакили юридик фанлари доктори, профессор Муҳаммадали Усмонов маъруза қилди. У ўз маърузасида, мамлакатимизда амалга оширилган конституциявий ислоҳотлар мазмун-моҳиятига кўра, “инсон-жамият-давлат” ҳамда “Ўзбекистон-ижтимоий давлат” деган тамойилларни конституциявий қоида сифатида ўзида мужассам этаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Тадбир якунида айрим ходимларга навбатдаги унвонлар топшириш маросими бўлиб ўтди.

Барча янгиликлар

Text to speech