Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Ходимларнинг ижтимоий ҳимояси – доимий эътиборда” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси катта ўқитувчиси майор Нўъмон Оқилов маъруза қилди.
У ўз нутқида, ички ишлар органлари ходимларига кўрсатилаётган кенг кўламли эътибор, рағбат ҳамда имтиёзлар уларнинг юртимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлидаги саъй-ҳаракатларида муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, шахсий таркибига Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи ҳақидаги видеолавҳа намойиш этилди.
Тадбир якунида айрим ходимларга навбатдаги унвонлар топшириш маросими бўлиб ўтди.