14 Феврал 2024 йил 1226

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойили истиқболлари” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон миллий университети вакили Вали Умаралиев маъруза қилди. У ўз нутқида, Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятида тутган роли ва ўрнини ошириш, халқ фаровонлиги, тинчлиги, инсон ҳуқуқлари кафолатини таъминлайдиган адолатли давлат қуришда мамлакат хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш муҳимлигини, бу борада «Хавфсиз ва тинчликсевар давлат» тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш орқали очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш, мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш бўйича ислоҳотларни жадаллаштириш зарур эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. 

Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларга “Алишер Навоий” ва “Заҳириддин Муҳаммад Бобур” номли видеороликлар ҳамда “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Тадбир якунида айрим ходимларга навбатдаги унвонлар топшириш маросими бўлиб ўтди.

Барча янгиликлар

Text to speech