16 Феврал 2023 йил 937

Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказидаги болалар учун “Икки буюк сиймо” мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Учрашув Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк тарихий шахсларнинг ҳаёти ва ижодига бағишланди. Тадбирда марказ психологлари, Юнусобод тумани маданият ва халқ таълими бўлими ходимлари, туман “Баркамол авлод” мактаби вакиллари, ота-оналар ҳамда шоир Бобур Бобомурод иштирок этди. Мутахассислар марказ тарбияланувчилари билан Алишер Навоий ва Бобур ижодига бағишланган давра суҳбати ўтказдилар. Шунингдек, “Хамса” асаридан парчалар ўқилиб, болалар томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

Тадбир давомида, болалар шоир Бобур Бобомурод билан учрашиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.

Барча янгиликлар

Text to speech