28 Август 2023 йил 1392

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Қатағон қурбонлари – истиқлол фидойилари” мавзусига бағишланди. Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи бош илмий ходими тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Баҳром Ирзаев маъруза қилди. У ўз нутқида, тарихини ёдда тутмайдиган, муҳим ҳаётий ҳақиқатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда маъносини англай олмайдиган халқнинг келажаги йўқлигини, шунингдек Ватан озодлиги ва мустақиллиги йўлида жон фидо қилган аждодларнинг букилмас иродаси ва матонатига эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун муқаддаслигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбир якунида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech