17 Май 2023 йил 539

Олмазор туманида "Пойтахт ёшлари гиёҳвандликка қарши! Долзарб 30 кунлик" доирасида тарғибот тадбирлари ташкил этилди

Олмазор тумани 3-сектор раҳбари ташаббуси билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Университетида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида ўтказилаётган "Долзарб 30 кунлик" ойлиги доирасида тарғибот тадбири ташкил этилди. "Пойтахт ёшлари гиёҳвандликка қарши!" мавзусидаги мазкур тадбирда заҳри қотил савдоси ва истеъмолининг жамиятга етказаётган зарари ҳамда бунинг ортидан содир этилаётган жиноятлар таҳлил этилди.

Тадбир давомида сўзга чиққан Олмазор тумани ИИО ФМБ бошлиғи полковник Маҳкам Вафоев талабаларни огоҳликка чақирди, пойтахт ёшлари гиёҳвандликка қарши муросасиз курашишлари лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек ташкилотчилар томонидан талабаларга гиёҳвандлик иллатининг салбий оқибатлари, унинг натижасида келиб чиқадиган касалликлар, оила ва жамият учун хавфли оқибатлари ҳақида ҳаётий мисоллар билан тушунтирилди. Иштирокчиларга мавзу юзасидан медиаматериаллар намойиш этилди.

Бундан ташқари туман 3-сектор раҳбари “Хончорбоғ” маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ўтказди. Ўтган қабул давомида 10 нафар фуқаронинг моддий ва ижтимоий ёрдам, соғлиғи билан боғлиқ муаммо, муддатли ҳарбий хизматга йўлланма олиш ҳамда ишга жойлашиш каби мурожаатлари ўрганилди. Шундан 4 нафарининг муаммоси жойида ҳал этилди. 4 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди. 2 нафарининг мурожаати бўйича масъулларга топшириқ берилди.

Барча янгиликлар

Text to speech