«Мен кучли аёлман» лойиҳаси иштирокчилари учун маданий тадбирлар ташкил этилди
Лойиҳа доирасида иштирокчилар учун музей ва океанариумга экскурсиядан уюштирилди. Улар Ўзбекистон тарихи давлат музейига ташриф буюриб, нодир архив материаллари, қўлёзмалар, тарихий ҳужжатлар, ўзбек халқи тарихининг энг муҳим босқичларини акс эттирувчи фотоматериаллар билан танишди. Ҳайкалтарошлик, рангтасвир, кулолчилик, бронза қуйиш, шиша ишлаб чиқариш, дафн маросимининг ноёб намуналари, турли даврлардаги дунёқараш, диний-эстетик ғоялар тарихига баҳо бериш имкони яратилди. Ташриф давомида аёллар ўзларини қизиқтирган барча саволларга аниқ жавоб олдилар. Бундан ташқари, аёлларга “Magic Аквариум”га саёҳати ташкил этилди. Лойиҳа иштирокчилари сув ости дунёси оламига шўнғиб кетишга муваффақ бўлишди.