24 Июн 2023 йил 1060

“Мен кучли аёлман” лойиҳаси доирасида аёллар учун тиббий кўрик ташкил этилди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар ташаббуси билан “Мен кучли аёлман” лойиҳасига старт берилди. Ушбу лойиҳада иштирок этиш учун пойтахтнинг 12 туманидан 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган 25 нафар ҳаётий қийин вазиятга тушиб қолган аёллар таклиф этилди. Лойиҳа хотин-қизларни ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиш, касбга йўналтириш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда амалий ёрдам кўрсатишга қаратилган.

Лойиҳа доирасида иштирокчилар билан учрашув ўтказилиб, йиғилганларга бир ой муддатда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликларни ўзлаштириб олишлари ҳақида маълумот бериб борилмоқда. Шу билан бирга, дастурда семинар-тренинглар, маҳорат сабоқлари, ишлаб чиқариш корхоналарига экскурсиялар ташкил этилиши кўзда тутилган.

Шунингдек Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Тиббиёт бўлими мутахассисларини жалб этган ҳолда иштирокчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ташкил этилди. Кардиолог, терапевт, жарроҳ, офтальмолог, гинеколог каби мутахассислардан ташкил топган шифокорлар жамоаси аёллар ва қизларни қабул қилиб, соғлом турмуш тарзини сақлаш, спорт билан шуғулланиш, чиниқтириш бўйича тавсиялар бердилар.

Барча янгиликлар

Text to speech