6 Июл 2023 йил 726

Махсус курслар иштирокчилари учун тоққа саёҳат уюштирилди

Куни кеча Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказининг навбатдаги ўқув курслари ўқувчилари марказ мутахассислари билан биргаликда тоққа чиқишди.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги сўлим гўшаларнинг бирида ҳомийлар билан ҳамкорликда болалар учун табиат қўйнида тренинглар, амалий машғулотлар, пазандачилик танловлари ташкил этилди. Хусусан, ёшларга тоғда юриш-туриш қоидалари, табиат сув ҳавзаларида чўмилиш тартиб қоидалари тушунтирилиб, ҳамма ишнинг асоси тартиб-интизом эканлиги эслатилди. Амалий машғулотлар давомида уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш қоидалари ҳам ўргатилди. Шунингдек, табиат қўйнида ташкиллаштирилган спорт ўйинлари ҳаммага завқ ва қувонч бағишлади. Тоғ ён бағрида ўчоқда ош палов ва кабоблар тайёрлаш болаларга ўзгача завқ бағишлади.

Қолаверса, табиат қўйнида ташкиллаштирилган концерт дастури ҳеч кимни бефарқ қолдирмади.

Барча янгиликлар

Text to speech