22 Июл 2024 йил 1469

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Китоб – инсон маънавияти пойдевори” мавзусига бағишланди. Тадбирда Тошкент Profi университети катта ўқитувчиси Феруза Ташмухамедова маъруза қилди. У ўз нутқида, китоб инсоният ва жамият тараққиётининг барча даврларда кишиларни тарбиялаш, уларнинг ақлий ривожланиш воситаси бўлиб келаётганлигини, барча соҳага оид маълумотларни тўплаш ҳамда сақлаш усули сифатида катта аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди. 

Барча янгиликлар

Text to speech