24 Июн 2023 йил 1092

Фуқароларнинг мурожаатлари Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг доимий эътибор марказида

Пойтахтимизда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари раҳбарларининг сайёр қабуллари бўлиб ўтмоқда. Жумладан, куни кеча Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Aзиз Ташпулатов Мирзо Улуғбек ва Сергели туманлари аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказди. Уларда бош бошқарманинг масъул ходимлари, қатор ташкилот ва муассасалар, ҳокимликлар вакиллари иштирок этди.

Мирзо Улуғбек туманида фуқароларнинг 68 та мурожаати кўриб чиқилиб, уларнинг 32 таси жойида ижобий ҳал этилди. Бир қатор мурожаатлар бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқиш муддатлари белгиланди, мурожаат этувчиларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Шунингдек Сергели туманида ҳам 43 нафар мурожаатчи қабул қилинди. Туман аҳолиси имтиёзли кредит олиш, даволаниш учун тиббиёт муассасаларига жойлаштириш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича мурожаат қилди.

Мурожаатларнинг ярмидан кўпи жойида ҳал этилди, қолганлари ҳал этиш учун тегишли давлат органларига юборилди.

Бу каби қабул ва учрашувлар пойтахтимизнинг барча туманларида давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech