10 Июн 2024 йил 1476

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Экологик маданият: бугун ва келажак” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институти вакили Нурилло Мухсимов маъруза қилди. У ўз нутқида, Экологик маданият – бу инсоннинг ўз ва табиат эҳтиёжлари ўртасидаги мувозанатга бўлган онгли истаги, экотизимлар билан ўзаро муносабатларга қаратилган қадриятлар, билимлар ва нормалар тизими эканлигини таъкидлаб ўтди. 

Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларга экология мавзусига бағишланган видеоролик ҳамда “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Тадбир якунида “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ, бир гуруҳ ходимларга фарзандлари олий таълим муассасасига кириши учун имтиёзли тавсияномалар топширилди.

Барча янгиликлар

Text to speech