16 Феврал 2023 йил 799

Бир нечта автомашиналарнинг ойналарини синдириб, ўғрилик қилган фуқаронинг шахси аниқланди

Чилонзор тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг 5 февралдан 6 февралга ўтар кечаси, номаълум шахс кўп қаватли уй олдидаги автотураргоҳда турган 5 та автомашина ойнасини синдириб, улардан бирининг салонидан видеорегистратор ва пулларини ўғирлаб кетган. Воқеа жойидан олинган бармоқ изларини ўрганиш оқибатида, гумондорнинг шахси аниқланди. У 48 ёшли Асадулла Т. бўлиб чиқди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) билан жиноят иши қўзғатилган.

Барча янгиликлар

Text to speech