26 Июн 2023 йил 680

Бектемир туманида жиноят муҳокамаси ўтказилди

Жиноятчиликнинг “маҳаллабай” муҳокамаси Тошкент шаҳар 12 та туман ИИО ФМБ масъул ходимлари томонидан доимий равишда жойларда ўтказиб келинмоқда. Куни кеча Бектемир тумани ИИО ФМБ бошлиғи бошчилигидаги профилактика бўлими масъул ходимлари, туман сектор раҳбарлари ҳамда маҳалла масъуллари иштирокида Бектемир саноат кичик зонасида жиноят муҳокамаси бўлиб ўтди.

Муҳокамада тумандаги Қўйлиқ деҳқон бозорида икки тадбиркор сотрувчилар ўртасида юзага келган тан жароҳат етказиш билан боғлиқ жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари, унга омил бўлган шарт-шароитлар таҳлил қилинди. Муҳокамада иштирок этган туман ИИО ФМБ профилактика инспекторлари, ёшлар масалалари бўйича инспекторлар шу каби жиноятларнинг олдини олишда “хонадонбай”, “фуқаробай” усулда иш олиб бориш, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш кераклигини таъкидладилар. Келгусида бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.Шунингдек, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар борасида сўз юритилди.

Барча янгиликлар

Text to speech