5 Март 2024 йил 950

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Аёлларнинг бахти – халқимиз, жамиятимизнинг бахтидир” мавзусига бағишланди. Тадбирда фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳаммедова маъруза қилди. У ўз маърузасида, юртимизда хотин-қизлар ҳамиша давлат эътиборида, эъзозу ардоғида эканлигини, аёл ўзини бахтли ҳис қилса, жамият бахтли бўлишини, оилада маънавий муҳит барқарорлиги таъминланишини таъкидлаб ўтди. Навбатдаги маъруза “Кибержиноятчиликка қарши курашиш давр талаби!” мавзусига бағишланган бўлиб, уни Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходими Беҳзод Тиллаходжаев ёритиб берди. Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Тадбир якунида айрим ходимларга навбатдаги унвонлар топшириш маросими бўлиб ўтди. 

Барча янгиликлар

Text to speech