22 Октябр 2022 йил 680

«270 минг долларлик» фирибгарлик бўйича жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ИИО ФМБ хабар беришича, танишининг катта миқдордаги пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжига ишлатиб юборган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Айтилишича, 2022 йилнинг май ойидан октябр ойига қадар 22 ёшли Анвар таниши 23 ёшли Боситхонга қандолат маҳсулотларини сотиш орқали тадбиркорлик қилишларини ваъда қилган ҳамда бўлиб-бўлиб жами 270 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech