19 Октябр 2022 йил 1976

Фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Чилонзор тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 2022 йилнинг май ойидан октябрь ойига қадар вақт оралиғида, 22 ёшли Анвар, таниши 23 ёшли Боситхонга қандолат маҳсулотларини сотиш орқали тадбиркорлик қилишларини ваъда қилган ҳамда бўлиб-бўлиб жами 270.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олиб, ўз эхтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech