5 Январ 2022 йил 1102

Янги йил куни маст ҳайдовчи оғир ЙТҲ юзага келтирди

2022 йил 1 январ куни соат 17:15 ларда Яшнобод тумани, Махтумқули кўчасида «Матиз» русумли автомашина ҳайдовчиси, 1967 йилда туғилган С.Н.  спиртли ичимлик таъсири остида оғир ЙТҲга сабабчи бўлди.

У бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, 1991 йилда туғилган Э.Р. бошқарувидаги «Нексия-2» русумли ҳамда 1983 йилда туғилган Р.К. бошқарувидаги «Нексия-2» русумли автомобиллар билан тўқнашув содир этган.

ЙТХ натижасида қуйидагилар:

1) «Нексия-2» ҳайдовчиси Р.К. (ташхис:  бош мия ёпиқ жароҳати, БМЧ, чап болдир суягининг ёпиқ синиши, оёқнинг тўпиқ қисми ёпиқ синиши);

2) 2009 й.т. вояга етмаган йўловчи, 7-синф ўқувчиси З.Т. (ташхис: бош мия ёпиқ жароҳати, БМЧ);

3) 2012 й.т. вояга етмаган йўловчи, 2-синф ўқувчиси Ф.К. (ташхис: пешона тери қисми йиртилган жароҳати, бош мия ёпиқ жароҳати, БМЧ);

4) 2017 й.т. вояга етмаган йўловчи, боғча тарбияланувчиси И.К. (ташхис: бошнинг юқори қисмининг йиртилган жароҳати, бош мия ёпиқ жароҳати, БМЧ, чап оёқ болдир суяги ёпиқ синиши); 

5) 1987 й.т. йўловчи Ф.К. (ташхис: чап оёқ очиқ синиб силжиши);

6) 2021 й.т. вояга етмаган йўловчи О.К. (ташхис: травматик шок);

7) «Матиз» русумли автомашина ҳайдовчиси С.Н. (ташхис: бош мия ёпиқ жароҳати, БМЧ, ўнг болдир суягининг очиқ синиб силжиши, кўплаб шилинмалар, мастлик ҳолати)лар турли даражадаги тан жароҳатлари олишган.

Барча жабрланганлар касалхонага ётқизилган, уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.  

Барча янгиликлар

Text to speech