23 Май 2022 йил 692

Амалиёт: «Тизимнинг ўзида қайнаш бошқача экан»

Бўлажак ички ишлар органлари ходимларида нафақат пухта назарий билим, балки амалий кўникманинг шаклланиши ҳам муҳим жиҳат ҳисобланади. Айни шу мақсадда ўтказилаётган ИИВ Академияси курсантлари битирув малакавий амалиёти асосий таълим дастурини ўзлаштиришнинг якуний босқичи бўлиб хизмат қилади.
Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси катта терговчиси, капитан Миржалол Исроилов раҳбарлиги остида битирув малакавий ишиолди амалиётини ўтаётган Академия курсанти Мирзоҳайдар Суннатов ўқиш мобайнида олган билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлади. Терговга жалб қилинган шахслар билан қандай муомала қилишни, айниқса, сўроқ пайтида уларнинг характерига эътибор бериш, диққат билан эшитиш орқали ҳақиқатни аниқлашни ўрганди.
– Битирув малакавий ишим «Дастлабки тергов босқичида кафиллик билан боғлиқ эҳтиёт чораларини қўллаш асослари ва хусусиятлари» мавзусида, – дейди курсант М. Суннатов. – Амалиёт давомида жиноят содир этган шахсларнинг тузалиш йўлига киришида эҳтиёт чорасининг ўрни муҳимлигига амин бўлдим. Шу билан бирга, келгусида буни ўз хизмат фаолиятимда қўллаш нақадар аҳамиятли эканлигини англадим. Ҳамкасбларимдан ортда қолмаслик учун тергов соҳасидаги янгиликлар ва ўзгаришлар билан мунтазам танишиб боришни, ўқиб-ўрганишдан тўхтамасликни ўзимга мақсад қилиб олдим.
Курсант М.Суннатов каби ёшларнинг соҳани мукаммал эгаллаш йўлидаги интилишлари келгусида ички ишлар органлари тизимини етук кадрлар билан таъминлаш учун мустаҳкам замин бўлади, албатта.

Барча янгиликлар

Text to speech