Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва зўравонлик содир этган шахснинг хулқ-атворини ўзгартириш мақсадида пойтахт ИИББ ташаббуси билан Тошкент шаҳар Ҳокимияти ҳамда Бандлик Бош бошқармаси билан ҳамкорликда "Зўравонликка йўл йўқ!" шиори остидаги лойиҳа бошланди.
Лойиҳа давомида тазйиқ ва зўравонликка учраган оилаларга психологик, тиббий, ҳуқуқий, бизнес маслаҳатлар, зўравонлик содир этган шахсларни тузатиш дастуридан ўтказиш, уларнинг хулқ-атворини ўзгартириш чора-тадбирлари амалга оширилади. Лойиҳа зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Тошкент шаҳар марказида амалга оширилади.
Сиз ҳам ушбу лойиҳада иштирок этмоқчи бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасининг http://t.me/Sizhimoyadasiz_bot орқали мурожаат қилишингиз мумкин.