Пойтахт аҳолиси мурожаатларини тинглаш, муаммоларини ўрганиб ҳал этиш, уларни қийнаётган саволларига жавоб топиш Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг доимий диққат-эътиборида. Шу мақсадда, шаҳар ИИББ бошлиғи, генерал-майор Азиз Ташпулатовнинг навбатдаги сайёр қабули Бектемир туманидаги аҳолининг мавжуд муаммоларини ўрганишга қаратилди.
Profi университетида бўлиб ўтган қабулда раҳбар томонидан 60 га яқин фуқаро қабул қилиниб, уларнинг важ-эътирозлари ва таклифлари эшитилди. Улардан ўндан ортиғи моддий ёрдамга муҳтожлиги боис, олти нафари ишсизлиги, беш нафари коммунал тўловлардаги мавжуд қарздорликни узишда ёрдам сўраган бўлса, етти нафар фуқарога саволлари бўйича қонунчилик доирасида тушунтиришлар берилди. 24 нафар фуқаронинг илтимосномалари жойида ўз ижобий ечимини топди.
Мурожаат қилувчилар орасида терговга қадар текширув ва жиноят ишлари билан боғлиқ 22 та ҳолат ўрганилди. Барча ҳолатлар назоратга олиниб, мурожаатчининг важларини тўлиқ текшириш юзасидан тегишли хизматларга кўрсатмалар берилди. Қўшимча ўрганишларни талаб қиладиган мурожаатлар объектив ўрганилиб, ижобий ҳал этиш борасида мутасадди ходимларга зарурий топшириқлар берилди.
Қабулга келганлар кўрилган чоралар ва берилган йўл-йўриқлардан қониқиш ҳосил қилдилар.
Бу каби тадбирлар бардавом бўлиб, мақсад - аҳоли турмушини яхшилаш, уларнинг осойишта ва тинч яшашларини таъминлашга қаратилгандир.