13 Август 2022 йил 1665

Журналист ва блогерлар «Меҳр-саҳоват» уйининг янгиланган биносига ташриф буюришди

Куни кеча ОAВ вакиллари ва блогерлар пойтахтимизнинг Яшнобод туманида жойлашган Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш маркази қошида ташкил этилган “Меҳр-саҳоват” уйига ташриф буюришди. Журналистлар муассасада яратилган шароитлар, жумладан янги қурилган яшаш хоналари шинам ва қулай ётоқлар билан жиҳозланганлиги, алоҳида ювиниш хоналари қурилганлиги, ёзги ва қишги ошхона бунёд этилиб, янги ошхона жиҳозлари келтирилганлиги бўйича амалга оширилган ишлар билан танишдилар.
Бу ислоҳотлардан сўнг янгиланган “Меҳр-саҳоват” уйида яшовчиларнинг кўзида қувонч, ҳаётга бўлган ишончи янада ошганлигини, жамиятдан қадр топганликларини таъкидлаб ўтиш зарурдир.

Барча янгиликлар

Text to speech