Бундан бир неча кун олдин Тошкент шаҳар ИИББ томонидан оғир жиноят содир этган шахслар қидирилаётганлиги ҳақида эълон берилиб, улар ҳақида бирор маълумотга эга бўлган шахслардан амалий ёрдам беришлари юзасидан аҳолига мурожаат қилган эдик. Зеро, халқимиз орасида ўзининг фуқаролик бурчига содиқ бўлган, жиноят учун жазо муқаррарлиги принципи амалга оширилишига ўз ҳиссасини қўшадиган кўплаб фуқароларимиз борлиги қувонарли ҳолатдир. Ана шундай масъулиятли фуқароларимиздан бири бўлган А.Н. жиноят содир этган қидирувдаги Т.Паттаевни ушлашда ички ишлар органларига амалий ёрдам кўрсатиб, қонун устувор бўлган давлатимизда адолат таъминланишига ўз ҳиссасини қўшди.
Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган тантанали тақдирлаш маросимида пойтахт ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов ҳамда ИИВ ЖИЭД бошлиғи полковник Рустам Турсунов томонидан ўзининг фуқаролик бурчига виждонан ёндашиб, оғир жиноят содир этган шахсни ушлашда амалий ёрдам кўрсатган фуқаро Г.С.га ташаккурнома эълон қилинди ва моддий рағбатлантирилди.
Шунингдек, тергов ва суд идораларидан қочиб яширинган т.Паттаевни ушлаган Бектемир тумани ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ бошлиғи майор Нуржигит Абдукаримов, профилактика инспекторлари капитан Бахром Чинибаев ва капитан Илхомжон Ниғматовларга бош бошқарма бошлиғи генерал-майор А.Ташпулатов ва полковник Р.Турсунов томонидан ташаккурнома эълон қилиниб, эсдалик совғалари ва пул мукофоти топширилди.