28 Июл 2022 йил 2254

Жазирама ҳаммага турлича таъсир қилмоқда: "Labo" ҳайдовчиси ва йўловчисига қонуний чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда “LABO” русумли транспорт воситасининг юкхонасида бир фуқаро чўмилгани акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан текширув ўтказилиб, ушбу фуқароларнинг шахси аниқланди. 1990 йилда туғилган Ю.Қ. бошқарувидаги давлат рақами 10 F 167 ZA бўлган “LABO” русумли транспорт воситаси юкхонасида 1996 йилда туғилган Ю.Ш. жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан устига сув қуйиб, бақир-чақир қилиб жамоат тартибини бузган. Мазкур ҳолат бўйича ушбу фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (“Майда безорилик”) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судига тақдим этилган. Суд томонидан ушбу шахсларга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Барча янгиликлар

Text to speech