22 Январ 2025 йил 161

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-1-сонли Қарори юзасидан Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида шахсий таркиб билан муҳокама ўтказилди. Унда масъуллар томонидан қарорнинг мазмун-моҳияти шахсий таркибга тушунтирилди.

Қизил ҳудуддаги маҳаллаларда қарордан келиб чиққан ҳолда қилиниши керак бўлган амалий ишлар муҳокама қилинди.

Қарор ижросини юксак даражада таъминлаш мақсадида, туманда олиб бориладиган ишлар таҳлил қилиниб, режалар тузилди.

Жиноят ва ҳуқуқбузарликларни содир этишга мойил бўлган шахслар билан ташкил этиладиган чора-тадбирлар белгиланиб олинди.

Қарорда белгиланган топшириқлар ижросини таъминлашда маҳалла еттилиги билан олиб бориладиган амалий ишлар тушунтирилди.

Барча янгиликлар

Text to speech