5 Сентябр 2022 йил 1687

Ўзбекистон Республикаси ИИВ 1-сонли Академик лицейда билимлар куни

Бугун республикамизнинг таълим муассасаларида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” бош ғояси асосида мамлакатимизнинг 31 йиллиги ва Билимлар кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлари ўтказилди. Ана шундай тадбирлардан бири ИИВ 1-сонли академик лицейида ҳам ташкиллаштирилди.
Унда лицей педагогик жамоаси, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Касбий тайёргарлик бошқармаси бошлиғи, полковник Умид Нуруллаев, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари полковник Алиахмед Чориев, ИИББ Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги полковник Мурод Каримовлар иштирок этишди.
Байрам тадбирда сўзга чиққанлар барчани мамлакат мустақиллигининг 31 йиллиги билан самимий табриклашди. Улар лицей ўқувчиларига мурожаат этиб, уларга ўқишда катта муваффақиятлар, ташаббускор, мақсадли, куч ва ғайратга тўла бўлишларини тилаб қолдилар ҳамда тажрибали устоз мураббийлар раҳбарлигида билимларни чуқур эгаллаб, ўз ютуқлари билан Ватан шарафини албатта улуғлашларига ишонч билдирдилар.
Тадбирда ИИББ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати иқтидорли ходимлари томонидан Ватанни ардоқлаш мавзусида ижро этилган ашулалар иштирокчиларга завқ бағишлади.
Лицейдаги биринчи дарс Мустақиллик дарси бўлиб ўтди, унда лицей ўқувчиларига Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёт йўли, мамлакатимизда ва ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўзлаб берилди.

Барча янгиликлар

Text to speech