Ёши катта авлодга ғамхўрлик кўрсатиш бизнинг доимий эътиборимизда
Кекса авлод донишмандлик, тажриба ва маданий мерос манбаидир. Тез ўзгариб бораётган жамиятимизда кексаларга ғамхўрлик кўрсатишга катта аҳамият бериш зарур. Ички ишлар органлари ходимлари кекса авлод вакилларига ҳурмат билан қарашади ва уларга эътибор қаратишади. Куни кеча Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ва Яккасарой тумани ИИО ФМБ 3-сектор вакиллари туманда яшовчи ёлғиз кексадан хабар олишди.
23 февраль куни Светлана Андреэвна Еришева 87 ёшни қаршилади ва ушбу муҳим кунда унинг эшигини тақиллатиб келган меҳмонлардан хайратда бўлди. ИИБ ходимлари туғилган кун эгасига ширинликлар олиб келишди ва энг яхши тилаклар билдирилди. Светлана Андреевна кўрсатилган эътибордан ҳурсанд бўлди, лабидан кулгу аримасди. Ёши катта бўлишига қарамай, туғилган кунги эгаси куч ва қувватга тўла. У жуда қизиқарли суҳбатдош бўлиб, кўп йиллик иш тажрибасига эга (қирқ йилдан ортиқ) ўз фаолияти билан боғлиқ қизиқарли воқеаларни айтиб беришга ҳаракат қилди. Кўплаб оилавий фотосуратлар бахтли оилавий йилномадан далолат беради.
Яккасарой тумани 3-сектор ходимлари ҳар доим Светлана Андреевнадан хабар олиб, зарур кўмак кўрсатилади. У ҳар доим меҳмонларга ва энг муҳими, унга кўрсатилган эътибордан хурсанд. Хулоса ўрнида айтиш жоиз, “Кексаларимизни қадрлайлик ва ҳурмат қилайлик, уларнинг тўлақонли ҳаёт кечиришига, ўзларини керакли ва қадрли эканликларини ҳис қилишларига ёрдам берайлик”.