13 Январ 2024 йил 1748

Юнусобод туманида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида тадбирлар ўтказилди

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар мунтазам равишда олиб борилади. Жумладан, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида туман ИИО ФМБ ҲПБ вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар томонидан умумтаълим муассасаларида ўқувчиларнинг давомати ўрганилди. Шунингдек,  “Тиғ” профилактик тадбири доирасида ҳаёт ва соғлиқ учун хавф туғдирувчи қуроллар олиб юриш билан боғлиқ қонунбузарликларни аниқлаш  чоралари кўрилди.

Юнусобод тумани ИИО ФМБ инспектор-психологлари ва хотин кизлар масалалари бўйича катта инспекторлар томонидан "Гиёҳвандлик ҳаёт кушандаси" мавзусида давра суҳбатлари ўтказилди, ҳаётий мисоллар орқали ўқувчи ёшларга тушунчалар бериб, огоҳлантирилди.

Бундан ташқари, уйма-уй юрилиб, ижтимоий муаммолар ўрганилди ва тегишли идораларга тақдимномалар киритилди. Қолаверса, ўғрилик, фирибгарлик, кибержиноятларни олдини олиш юзасидан фуқаролар огоҳлантирилди.

Барча янгиликлар

Text to speech