7 Октябр 2022 йил 1234

Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар ўтказилди. Юнусобод тумани ИИО ФМБ соҳавий хизматларининг масъул ходимлари профилактика ҳисобида турувчи шахслар, судланганлар, пробация хизматида ҳисобда турган ва жиноят содир этишга мойил шахслар билан учрашдилар. Ҳар бир фуқаро билан якка тартибда профилактик суҳбат ўтказилди. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида “Хусниобод”, “Шаҳристон”, “Юнусота”, “Бободеҳқон”, “Минор”, “Юнусобод”, “Янгибоғ”, “Отчопар-1” маҳаллаларидаги хонадонларга ташриф буюрилиб, мазкур хонадонларда яшовчи шахслар билан пластик карта билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш, велосипед ва коляскаларни қаровсиз қолдирмаслик бўйича профилактик сухбатлар амалга оширилди. Автоуловдан ўғрилик ва фирибгарлик каби жиноятларни олдини олиш мақсадида, жамоат жойларида тарғибот ҳамда ташвиқот флаерлари ёпиштирилди.

Шунингдек, “Посира” маҳалла идорасида маҳалла фаоллари ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида содир этилган жиноятлар бўйича муҳокама йиғилишлари бўлиб ўтди.
Шу куни Юнусобод туманидаги айрим мактабларда инспектор-психологлар, профилактика инспекторлари ҳамда мактаб директорлари иштирокида “Давомат” ва “Тиғ” тадбирлари ўтказилди. Доимий равишда дарсларни қолдириб юрган, турли хил кўринишдаги ҳуқуқбузарликларни содир қилган, мактаб ички тартиб қоидаларини бузган 5 нафар вояга етмаган ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Бундай профилактика тадбирлари барча жойларда олиб борилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech