27 Август 2024 йил 1791

Юнусобод туманида ёшлар билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди

Сектор раҳбарлари ёшларни ўйлантираётган масала ва муаммоларга жиддий эътибор қаратмоқда. Жумладан, Юнусобод тумани 3-сектор ҳудудидаги 16 та маҳаллаларда 11 мингдан зиёд ёшлар яшайди ва 3-сектор раҳбари полковник А. Шермуҳамедов мунтазам равишда улар билан учрашувлар ўтказиб туради.

Хусусан, яқинда «Янгиариқ» маҳалласида навбатдаги ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган суҳбат чоғида сектор раҳбари ёш авлод вакилларининг муаммо ва мурожаатларини тинглади. 15 нафар ўғил-қизларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, 4 таси ижобий ҳал этилди, яна 3 таси назоратга олинди. Уч нафар мурожаатчи ҳам зарур юридик маслаҳат олди.

Бу каби ёшлар билан учрашувлар пойтахтнинг қолган туманларида ҳам бўлиб ўтмоқда.


Барча янгиликлар

Text to speech