Бир қатор таълим муассасалари ўқувчилари ва маҳалла ёшлари учун Тошкент шаҳар ИИББ “Шон-шараф” музейига экскурсия ташкил этилди
“Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш” йили доирасида пойтахт 3-секторлари раҳбарларинининг маҳаллалардаги уюшмаган ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларни “Ватанпарварлик” руҳида тарбиялаш мақсадида музейларга экскурсиялар, “Заковат” интеллектуал ўйинлари, китобхон танловлари ва шу каби қатор тадбирлар ўтказиб келинади.
Жумладан, яқинда Сергели тумани ИИО ФМБ ёшлар масалалари бўйича инспекторлар ташаббуси билан тумандаги 50 нафардан ортиқ ёшлар ҳамда 278-ўрта мактабнинг ўқувчилари Тошкент шаҳар ИИББ “Шон-шараф” музейида бўлишди. Ёшларга пойтахт ички ишлар органларининг тарихи ва бугуни фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи бой кўргазма таништирилиб, музейда сақланаётган ноёб экспонатлар ҳақида сўзлаб берилди. Шундан сўнг ёшлар хизмат чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг расми туширилган ёдгорликни зиёрат қилишди.
Шунингдек, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ва “Ренессанс” таълим университети талабалари ҳамда Тошкент Стоматология институти қошидаги академик лицей ўқувчилари учун ҳам музейга экскурсия ташкил этилди.