23 Март 2024 йил 1780

Ёшлар муаммоларига алоҳида ёндашув

Имконияти чекланган шахсларга ғамхўрлик қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш жамиятнинг муҳим ва масъулиятли вазифасидир. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган вазифаларга кўра, давлат томонидан қўллаб-қувватлашга муҳтож ёшлар турли вазирлик ва идоралар раҳбарларига бириктирилган. Ёшларни қийнаётган масалаларга эътибор қаратиш, уларни бартараф этишга кўмаклашиш ички ишлар органлари ходимларининг асосий вазифаларидан бирига айланган.

Ушбу байрам кунлари Тошкент шаҳар ИИББ ЖТСБ раҳбарияти ва ходимлари томонидан пойтахтимизнинг Учтепа тумани, “Янгийўл” маҳалласида имконияти чекланган фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш, ҳал этиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида уларнинг уйларига ташриф буюрдилар.

Жумладан, ногиронлиги бўлган 3 нафар вояга етмаган фуқароларнинг уйларига борилиб, уларнинг оила аъзолари билан суҳбатда мавжуд муаммоларга ойдинлик киритилиб, амалий ёрдам кўрсатилди ҳамда байрам туҳфалари тақдим этилди.

Фуқароларнинг муаммоларини ўрганиб, уларни ҳал қилиш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда. 


Барча янгиликлар

Text to speech