27 Июл 2024 йил 1382

Ёшлар муаммолари ҳал этилмоқда

Шайхонтоҳур туман Кукча Дарвоза маҳалласида туман ИИО ФМБ бошлиғи О. Жамолов маҳалла ёшлари билан учрашди. Тадбир доирасида сайёр қабул ташкил этилиб, маҳалла ёшларининг муаммо, таклиф ва талаблари эшитилди, уларга "Ёшлар дафтари" орқали ёрдам кўрсатиш масаласи ўрганилди. Қабул давомида 14 та  мурожаатлар келиб тушди.

 Асосан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва кенгайтириш учун кредит маблағлари олиш, ишга жойлашиш, замонавий ўқув курсларида ўқишда кўмаклашиш ва  бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар тингланиб, уларга ечим изланди. кўпчилик йигит-қизнинг мурожаати шу ернинг ўзида ёшлар етакчилари ва туман Васийлик кенгаши билан ҳамкорликда ҳал этилди.  

Масалан, мазкур Кўкча Дарвоза маҳалласида яшовчи 16 ёшли Махамаджонова Шахзода хорижий инглиз тили учун IELTS сертификати йўналишида ўқиши учун контракт тўловни амалга оширишда амалий ёрдам сўради.

Мурожаат қилган ёшларнинг масалалари МФЙ ёшлар етакчилари ва туман Васийлик кенгаши билан ҳамкорликда ижобий ҳал этилди.

Сайёр қабулда келиб тушган мурожаатлар юзасидан маҳалла ёшлар етакчисига топшириқлар берилди. Мурожаатлар ижроси назоратга олинди. 


Барча янгиликлар

Text to speech