Гиёҳвандликка қарши курашиш, унинг зарарли оқибатларидан ёшларни хабардор қилиш мақсадида Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника Университетида "Гиёҳвандлик - аср вабоси, ундан ёшларимизни асрайлик!" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда Тошкент шаҳар ИИББ масъул ходимлари, Республика ихтисослаштирилган Наркология илмий-амалий тиббиёт маркази олий тоифали врачи, Университет мутасаддилари иштирок этишди. Қизғин ўтган давра суҳбатида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоблар олишди.