25 Январ 2024 йил 2127

Ёшлар билан учрашув

Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар билан ишлаш тизимига доимий равишда эътибор қаратиб келинмоқда, зеро ёшлар давлат келажагидир.

Вазирлар Маҳкамасининг “Уюшмаган ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш ишларини ягона ёндашув асосида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2023 йил 13 сентябрь кунидаги 468-сонли Қарори асосида ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш масалалари асосий вазифа қилиб белгиланган.

Ушбу вазифаларни сифатли амалга ошириш мақсадида ҳар бир сектор раҳбарларига туманда яшаётган уюшмаган ёшлар бириктирилган.

Хусусан, Яккасарой тумани 3-сектор раҳбарига туманда истиқомат қилувчи 29 нафар ёшлар бириктирилган бўлиб, улар билан манзилли ишлар амалга оширилмоқда.

Куни кеча Яккасарой тумани ИИО ФМБ бошлиғи подполковник Алишер Муродов, туман прокурори Бекзод Шамсиев ва бошқа мутасаддилар тумандаги ёшлар билан учрашув ўтказди. Мурожаат қилган ёшларнинг муаммоси ижобий ҳал этилди.

Мисол учун, 1996 йилда туғилган ногиронлиги бўлган А.Татьяна, шунингдек 2006 йилда туғилган А.Абдуғанининг оналари сектор раҳбарига мурожаат қилиб, фарзандлари даволаниши учун дори-дармонга муҳтожлигини маълум қилишди, уларнинг мурожаати шу жойнинг ўзида ечим топди.

1998 йилда туғилган А.Муниса 3-сектор ташаббуси билан тикувчилик йўналиши бўйича таҳсил олганлиги ва унга тикув машинаси олиб берилганлигини, лекин уйида тикувчилик билан шуғулланиши учун имкони йўқлигини билдириб, жой топиб беришда амалий ёрдам сўраган. Унинг мурожаати асосида тумандаги “Тепа” маҳалласи маъмурий биносида мавжуд бўш хона Муниса тикувчилик фаолияти билан шуғулланиши учун ажратиб бериладиган бўлди.

Бу каби сайёр қабуллар барча туманларда давом этмоқда.



Барча янгиликлар

Text to speech