16 Октябр 2023 йил 652

Ёшлар билан долзарб мавзуда учрашув бўлиб ўтди

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида ИИВ ва Тошкент шаҳар ИИББ масъул ходимлари талаба ёшлар билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида терроризм ва экстремизм таҳдидлари, ноқонуний ташкилотлар аъзоларининг ёшлар онгига ёт қарашлар, бузғунчи ғояларни сингдиришга қандай интилаётгани ҳақида сўз юритилди. Масъул ходимлар Ўзбекистонда тинчлик, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни мустаҳкамлашга қаратилган сиёсат олиб борилаётгани, мамлакатимиз демократик тараққиёт йўлидан дадил кетаётганини алоҳида таъкидлади.

Талабалар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Барча янгиликлар

Text to speech