21 Март 2024 йил 1071

Яшнобод туманида шахсий таркибнинг малакасини оширишга бағишланган ўқув машғулотлари ўтказилди

Куни кеча Яшнобод тумани ИИО ФМБ да профилактика инспекторлари ва тезкор қидирув хизмати ходимлари учун ўқув машғулотлари ташкил этилди. Машғулотлар ИИВ Академияси мутахассис ўқитувчилари подполковник А.Каршиев ва капитан Т.Ориповлар томонидан олиб борилди.

Мутахассислар ҳудудлар бўйича юқори турган жиноятларни ҳудуднинг криминоген ва демографик хусусиятини инобатга олиб, ҳудуд тажрибасини амалиётга жорий этиш мақсадида яратилган 9 та методик услубий қўлланмаларнинг мазмун-моҳиятини иштирокчиларга етказишди.

Пойтахтнинг барча туман ИИО ФМБлар ходимлари учун методик қўлланманинг мазмун-моҳият бўйича ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech