9 Октябр 2024 йил 946

Янгиҳаёт ва Шайхонтоҳур туманларида жиноят муҳокамалари бўлиб ўтди

Пойтахтимизнинг Янгиҳаёт ва Шайхонтоҳур туманларида жиноят муҳокамасига бағишланган йиғилишлар бўлиб ўтди. Жумладан, Янгиҳаёт туманида ўтказилган йиғилишда туман ҳокими, ИИО ФМБ бошлиғи ва маҳалла мутасаддилари ва фуқаролар иштирок этди. 

Йиғилишда кейинги пайтда маҳаллаларда содир этилган бир неча жиноят атрофлича муҳокама қилиниб, уларни келтириб чиқарган сабаб ва омиллар ҳақида батафсил сўз юритилди. Келгусида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар  берилди.

Бундан ташқари, Шайхонтоҳур туманида бўлиб ўтган жиноят муҳокамасида ИИО ФМБ масъул ходимлари, ҳокимият мутасаддилари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Муҳокама йиғилишида жиноятнинг келиб чиқиш сабаб ва оқибатлари ҳақида маълумот берилгач, ҳар қандай содир этилган жиноий қилмиш жазосиз қолмаслиги айтилди. Бунга ҳеч биримиз бефарқ қарамаслигимиз керак, албатта. Шу боис келгусида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олиш учун назоратни янада кучайтириб, маҳалла фаоллари ўз ишига масъулият билан ёндашиши алоҳида таъкидланди.

Муҳокама якунида маҳалла еттилигига ўз ҳудудларида жиноятчиликни олдини олиш ва бу борада ИИО ФМБ билан ҳамкорликда иш олиб боришлари зарурлиги тушунтирилди.


Барча янгиликлар

Text to speech