Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабули Янгиҳаёт туманида бўлиб ўтди
Фуқароларнинг яшаш шароити, турмуш тарзини изчил ўрганиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиб, мурожаатларини ўрганиб,масалани жойида ижобий ҳал этиш учун Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов 3-сектор раҳбарлари билан бирга мунтазам сайёр қабуллар ўтказмоқда.
Куни кеча генерал-майор А.Ташпулатов Янгиҳаёт тумани аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди.аҳоли билан учрашув “Хушнуд” МФЙ биносида бўлиб ўтди.Унда туман ҳокими, шаҳар прокуратураси мутасаддилари ва бошқа тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Қабул давомида ИИББ бошлиғи 30 нафардан зиёд фуқароларнинг мурожаатларини тинглади. Аҳолининг асосий қисми ўзини банд қилиш мақсадида субсидия асосида тикув машиналари ва ноутбук олишда ёрдам бериш, даволанишга моддий ёрдам кўрсатиш, ишга жойлашиш, контракт пулини тулашда ёрдам бериш масалаларида мурожаат қилишди.
Тадбирда 7 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 18 та мурожаат жойида мутасаддилар томонидан ҳал этилди. Қўшимча муддат талаб этиладиган 7 та мурожаатлар тегишли идораларнинг мутасаддиларига йўналтирилди.
Шу билан бирга икки нафар фуқаро ИИО ходимлари уларнинг муаммоларини хал қилиб беришда ёрдам берганлари учун миннатдорчилик билдиришди