28 Ноябр 2023 йил 1469

Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар томонидан “Биз зўравонликка қаршимиз!” мавзусида тадбир ўтказилди

Янгиҳаёт туманида “Зўравонликка қарши 16 кун” акцияси доирасида “Биз зўравонликка қаршимиз!” шиори остида тадбир ташкил этилди. Унда туман ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар, “Ташаббус” маҳалласи аёллари иштирок этди.


Ташкилотчилар томонидан “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлари кафолатлари тўғрисида”ги Қонун, “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенция ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилди. Тадбирда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини янада ошириш, гендер тенглигини таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.


Мазкур тадбир давомида хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш мавзусига оид видеоролик, слайдлар иштирокчиларга намойиш этилди. Учрашув сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, мутахассислардан жавоблар олдилар.

Барча янгиликлар

Text to speech