8 Июн 2022 йил 3105

Яккасарой туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот

2022 йилнинг 7 июнь куни соат тахминан 04:00 ларда Яккасарой тумани, Бобур ва Шота Руставели кўчалари кесишмасида, ҳайдовчи 1989 йилда туғилган Б.А. “Matiz” русумли, давлат рақам белгиси 01 Z 616 NB бўлган автомашинада ҳаракатланиб, тезлик оқибатида руль бошқарувини йўқотиб йўл четидаги дарахтга урилган.

ЙТҲ натижасида “Matiz” автомашинаси ҳайдовчиси ҳамда унинг йўловчиси 2000 йилда туғилган фуқаро З.К. олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этганлар. Уларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Барча янгиликлар

Text to speech