Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Хонликлар даврида жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ музейи бошлиғи майор Элбек Нормўминов маъруза қилди. У ўз нутқида, ҳуқуқ-тартибот идораларининг фаолияти барча даврларда жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг тинч-осойишта ҳаётини ҳамда давлатнинг барқарор ривожланишини таъминлашда алоҳида аҳамиятга эга бўлганлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.
Тадбир якунида Ички ишлар органларида коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришни тарғиб этувчи “Энг яхши видеоролик” кўрик-танловида фаол қатнашиб, фахрли 2-ўринни қўлга киритган ходимларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.