15 Ноябр 2023 йил 616

Ходимлар доимий равишда ўз билим ва малакасини ошириб бормоқда

Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари фаолиятини янада такомиллаштириш,  уларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББда ихтисослаштирилган ўқув-амалий курслари ташкил этилди.

Ўқув машғулотига барча туманларда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор жалб қилинди. Унда хотин-қизлар билан бевосита боғлиқ бўлган муаммолар юзасидан турли соҳа вакилларидан иборат мутахассислар томонидан таҳлилий ва очиқ мунозаралар ташкил этилди. Шунингдек, ўқув машғулоти давомида янги қабул қилинган қонун ва қарорларнинг мазмун-моҳияти, ишлаш механизми юзасидан тушунчалар берилди.

Жиноят ва ҳуқуқбузарликларга шароит яратувчи омилларни барвақт аниқлаш, уларни содир этишга мойил шахслар билан олиб бориладиган ишлар самарадорлигини янада ошириш борасида ташкил этилган бу каби ўқув машғулотлари соҳа вакиллари учун амалиётда юзага келаётган муаммоларга қонуний ечим топишда ёрдам беради.

Барча янгиликлар

Text to speech