Танлов тадбирлари Ўзбекистон Республикаси «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон ҳамда 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сон қарорлари талаблари асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультетига сержантлик лавозимларига ўтказилади.
Номзодларга қўйилган талаблар:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
- Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда туриши;
- Ёши 18 ёшдан кичик, 30 ёшдан катта бўлмаслиги;
- Эркаклар муддатли ёки сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши (заҳирадаги офицерлар таркиби қабул қилинмайди);
- Олий маълумотга эга бўлиши.
Малака ошириш институтининг Касбий тайёргарлик факультетида
Тошкент шаҳар ички ишлар органларининг қуйидаги йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланади:
- Йўл-патруль фаолияти (бўй эркаклар 175см / аёллар 170см);
- Паспорт тизимини таъминлаш фаолияти (бўй эркаклар 165 см / аёллар 160 см);
- Жамоат тартибини сақлаш фаолияти (бўй эркаклар 170 см / аёллар 165 см)
- Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти (бўй эркаклар 165 см / аёллар 160 см)
Касбий тайёргарлик факультетига сержантлик лавозимларига кириш истагида бўлган фуқаролар қуйидаги ҳужжатлари билан жорий йилнинг 01 июль кунига қадар (соат 09:00 дан 17:00 гача) Тошкент шаҳар ИИББ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Ички ишлар органларига номзодларни қабул қилиш марказига (Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Саид Барака кўчаси, 7-уй) қуйидаги ҳужжатлар билан келишлари сўралади:
- биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси доимий яшаш манзили билан;
- ҳарбий гувоҳнома (эркаклар учун);
- олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжат (диплом).
Эслатма: белгиланган кунлардан кейин мурожаат этган номзодлар рўйхатга киритилмайди.