Танлов тадбирлари Ўзбекистон Республикаси «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон ва 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сон қарорлари ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 02 ноябрдаги 601-сонли буйруғи талаблари асосида Тошкент шаҳар Ички ишлар органларидаги бўш лавозимларга (фақат эркаклар) ўтказилади.
Номзодларга қўйилган талаблар:
— Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
— Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида истиқомат қилиши;
— Ёши 18 ёшдан кичик, 30 ёшдан катта бўлмаслиги;
— Олий маълумотга эга бўлиши;
— Бўйи 165 см ва ундан юқори бўлиши.
Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Зарипова 2-тор кўчасида (Чинобод кўчасидан кирилади) жойлашган “Тошкент шаҳар ИИББ спорт мажмуаси”га шахсий ҳужжатлари (паспорт, ҳарбий гувоҳнома, диплом) билан келишлари ва “chrome” интернет иловасидан e-nomzod.iibb.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.
Танлов ўтказиш вақти ҳақида қўшимча хабар қилинади.