Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирлиги делегацияси Тошкент шаҳар ИИББга ташриф буюрди
Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳри Жамоат Хавфсизлиги Бош бошқармаси раҳбарияти бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташрифи доирасида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида бўлишди.
Меҳмонларга Тошкент ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорасининг тузилмаси ва асосий вазифалари, ислоҳот ва истиқболдаги режалар ҳақида қисқача сўзлаб берилди. Делегация аъзолари Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа маркази ҳамда “Шон-шараф” музейи фаолияти билан танишиб чиқишди. Шунингдек, делегация аъзолари ИИВ ихтисослаштирилган мактаб-интернати, Учтепа тумани ҳуқуқ-тартибот маскани ҳамда Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБнинг 3-сонли ИИБга ташриф буюрдилар.
Ташриф якунига кўра, икки пойтахт ички ишлар органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш, жамоат хавфсизлигини таъминлашда замонавий технологияларни ва сунъий интеллектни қўллашда ҳамкорликни ривожлантириш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларнинг интернет тармоқлари ҳамда телекоммуникация технологиялари орқали муомалага киритилиши, трансмиллий жиноятчиликка қаши курашишда амалий ҳамкорликни ва маълумот алмашишни йўлга қўйиш каби масалалар муҳокама қилинди.