Эксперт-криминалистлар лицей ўқувчилари билан учрашди
Тошкент шаҳар ИИББ Эксперт-криминалистика маркази масъул ходимлари ИИВ 1-сонли Тошкент академик лицейи ўқувчилари билан учрашди. Экспертлар марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолияти, эксперт-криминалистика хизматининг замонавий имкониятлари ҳақида сўзлаб беришди ҳамда тергов-тезкор гуруҳида экспертлар ишлаш жараёни бўйича дарс ўтказилди.
Тадбир доирасида соҳада қўлланадиган асбоб-анжомлар, замонавий қурилмалар ва компьютер дастурлари кўргазма тарзида намойиш қилинди. Учрашувда лицей ўқувчиларига ҳодиса жойларини кўздан кечириш учун зарур бўлган энг замонавий техника билан жиҳозланган кўчма эксперт-криминалистика лабораторияси намойиш этилди. Ўқувчилар мавзуга оид ўзларини қизиқтириган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олдилар.