Яқинда Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ОИТС касаллигидан ҳимояланиш юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент шаҳар ИИББ тезкор-қидирув хизмати ва Юнусобод тумани ИИО ФМБ масъул ходимлари, шунингдек, Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш маркази вакиллари иштирок этишди.
Тадбир бошида мутахассислар томонидан ёшлар ўртасида содир этилаётган жиноятларни олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида тушунтириш берилди. Шунингдек ОИТС касаллигини келиб чиқиш ва тарқалишини олдини олиш юзасидан маъруза қилинди ҳамда шу мавзу бўйича тайёрланган буклет ва флайерлар тарқатилди.
Учрашув давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олишди.